Суатгейт Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтиради

Англия футбол ассоциацияси яқин вақт ичида миллий терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт билан шартномани узайтиради, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбада ёзилишича, янги келишув 2022 йилгача тузилади ва мураббийнинг маоши 50%га кўтарилади. Ҳозирда Саутгейтнинг маоши 1,8 миллион фунтни ташкил қилади.

Ушбу мутахассис Англия терма жамоасини 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 турнири ярим финалига қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!