Суҳроб Нуруллаев: Муҳим ўйинлар олдидан яхши ҳолатдамиз
Ads

 

 

Жорий мавсум ўзини кўрсатаётган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллаев "Қўқон-1912" билан ўтган учрашув ва бўлажак ўйинлар ҳақида фикрларини билдирди.

"Қўқонликлар бизга жиддий қаршилик қилишди. Меҳмонлар яхши жамоа экани ва ўйини шаклланганини кўрсатишди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа деярли тенг ўйнади. Иккинчи бўлимда эса ташаббусни ўзимизга олиб, кўплаб хавфли вазиятларни яратдик. Иккинчи голни урганимиздан кейин беллашувни тўлиқ назорат қилдик. Намангандаги мағлубиятдан сўнг ғалабали йўлга қайта олдик.

Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутмоқда. Турнир жадвали юқорисидан ўрин олган жамоалар билан майдонга тушамиз. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати жуда яхши. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш. Буни уддалаш учун боримизни берамиз", - деди ярим ҳимоячи.