Сульшер АПЛда Хиддинк ўрнатган рекордни янгилади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер Англия премьер-лигасида ажойиб рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, “қизил иблислар” норвегиялик мутахассис қўл остида АПЛда дастлабки 10та ўйинда 26 очко тўплашди (8та ғалаба, 2та дуранг).

Таъкидлаш керакки, бунгача рекорд Гус Хиддинкка тегишли эди. Голландиялик мутахассис ўзининг “Челси”даги дастлабки 10та учрашувида 25 очко ишлаб олишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!