Сульшер МЮ бош мураббийи сифатида илк марта интервью берди

"Манчестер Юнайтед" клубининг янги бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ўзининг янги лавозимида илк интервьюсини берди.

“Мен уйга қайтдим. Менда яна ярим йил вақт бор ва мен бунинг ҳар бир дақиқасидан завқ оламан.

МЮда ажойиб таркиб бор. Айни дамда менинг қўл остимда 23-24 нафар зўр футболчи бор ва уларнинг барчасида ўзларини кўрсатиш учун имконият бор.

Биз аллақачон “Карифф”ни ўрганишни бошлаб юбордик, аммо бизнинг футболчилар бу ўйинда нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Барча футболчилар ўзларини кўрсатишларини хоҳлайман”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Кардифф” – “Манчестер Юнайтед” эртага 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!