Сульшер МЮнинг жорий мавсумдаги асосий мақсади нималигини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер “қизил иблислар”нинг жорий мавсумдаги мақсади ҳақида гапирди.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – АПЛда 3-ўринни қўлга киритиш. Бу ўринда кетаётган “Тоттенхэм” билан эса бизни бор йўғи 5 очко ажратиб турибди. Мавсум якунига қадар эса яна 10та тур бор. Шундай экан бизнинг бу борадаги мақсадимизни тўлиқ амалга ошириш имконияти мавсумд”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, МЮ айни дамда 55 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!