Сульшер МЮнинг янги сардори ким бўлишини эълон қилди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоанинг янги сардори борасида бир қарорга келди.

“Қизил иблислар”нинг ҳозирги сардори Луис Антонио Валенсия ёзда жамоадан кетади. The Sun нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис эквадорлик футболчи кетгач Поль Погбани янги сардор этиб тайинламоқчи.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮда 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.