Сульшер: Рэшфордда топ-футболчи бўлиш учун барча хислатлар етарли
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг вақтинчи бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Борнмут”га қарши (4:1) кечган беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар амалга оширдик, қувватли ўйин кўрсатиб, юқори темпда ҳаракат қилдик. Ушбу ўйин аввалгиларидан яхшироқ ўтди. Мухлислар ўйиндан хурсанд бўлишидан умид қиламиз. Олдинда “Ньюкасл”га қарши қийин ўйин турибди.

Клубга келганимдан буён Маркус Рэшфорд юқори тоифадаги ўйин кўрсатмоқда. У меҳнаткаш йигит. Унда топ-футболчи бўлиш учун барча хислатлар етарли”, – деди норвегиялик мутахассис.

Минбар

Барча блоглар