Супержангда икки чемпион тўқнашди
АҚШда ташкил этилган профессионал бокс кечасида иккинчи ўрта вазнда IBF чемпиони, 30 ёшли британиялик Жеймс Дигейл (23-1, 14КО) ва WBC йўналишининг 33 ёшли швециялик чемпиони Баду Жек (20-1-2, 12КО) камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказди.
12 раундлик чемпионлик жангининг биринчи ярми Дигейл устунлигида ўтди ва тўртинчи раундда у рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди. Бироқ жанг ўрталарига бориб британиялик боксчининг ҳаракатлари секинлашди. Баду Жек бундан унумли фойдаланиб, устунликни ўз томонига оғдира олди. Ҳатто сўнгги раундда Дигейл нокдаунга тушиб қолди.
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда дуранг натижа қайд этилди ва ҳар икки боксчи ўзига тегишли камарни сақлаб қолди.
Жангдан сўнг Жекнинг промоутери Флойд Мэйвезер агар Дигейл реванш жангини ўтказмоқчи бўлса вазнини ошириши кераклигини, чунки бундан кейин швециялик боксчи ярим оғир вазнда рингга чиқишини маълум қилди.
Фикрлар