Суперлига, 31-тур: Превью

Ҳабарингиз бор, бугун Суперлигаси 31-тури 23 ноябрда “Қизилқум” – “Нефтчи” ўйини билан старт олади. “Қизилқум” 30 очко тўплаб, қуйи 6-таликда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Нефтчи” эса 17 очко тўплаб, оҳирги икки турда 6 очко тўплаган тақдирда ҳам, кейинги мавсумни Про лигада ўтказиши ойдинлашди: ўзаро ўйинлар бўйича ҳозир 10 ва 11-ўринларни эгаллаб турган АГМК ва “Насаф” жамоаларига “Нефтчи” имкониятни бой берган.

“Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви 24 ноябрь 14:00 да бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – АГМК ва “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашувлари 25 ноябрь куни бир вақтда, яъни 15:00 да бошланади. “Қўқон-1912”, АГМК ва “Сўғдиёна” Суперлига 9-ўринини эгаллаш учун ҳар уччала жамоанинг ҳам имконияти бор. 10 ва 11-ўринларни эгаллаган жамоалар Про лиганинг “Истиқлол” – “Нурафшон” ва“Машъал” – “Шердор” жуфтликлари ғолиблари билан Суперлигада қолиш учун куч синашишади.

Турнинг марказий ўйини “Локомотив” – “Пахтакор” 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда Суперлига-2018 чемпиони аниқланиши мумкин. Агар “Локомотив” “Пахтакор” устидан ғалаба қозонса ёки дурранг қайд этса, чемпионат тугашига бир тур қолганда “Локомотив” жамоаси чемпионликни қўлга киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар