Суперлига-2018: “Бухоро” қийинчилик билан “Қўқон-1912”ни мағлуб этди
Ads

Хабарингиз бор, бугун Суперлига-2018 биринчи туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи таймда жамоалар кам сонли ҳужумлар билан олдинга ўтишди. Натижада, унчалик ҳам ҳавфли бўлмаган урунишлардан дастлабки 45 дақиқаликда наф чиқмади.

Иккинчи бўлимда бурчакдан ошириб берилган тўпни мезбонлар футболчиси бош билан рақиб дарвозасига йўналтирди. Тўп эса ўйинчиларга тегиб Артём Филипосянга келиб тушди. У эса 2-3 метрдан гол урди - 1:0.

Қолган дақиқаларда учрашув анча жонланди. Аммо ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.    

Суперлига-2018. 1-тур

17:30. “Бухоро” – “Қўқон-1912” 1:0 

Гол: Артём Филипосян 78

“Бухоро”: 30.Асилбек Омонов, 7.Арслонмурод Омонов (14.Баҳодир Насимов, 46), 8.Саламат Қутибоев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 18.Шавкат Муллажонов, 22.Шаҳбоз Эркинов (77.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 27.Роббимжон Ҳасанов, 86.Азиз Ибрагимов (55.Раҳматулло Бердимуродов, 77), 89.Сергей Русецкий.

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Бобуржон Омонов, 5.Марко Клисура, 9.Нозим Умуров, 17.Акобир Тўраев, 66.Миржалол Жумаев. 

"Қўқон-1912": 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёсжон Комилов, 9.Носирбек Отақўзиев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 19.Суҳроб Бердиев, 22.Мурод Холмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 55.Дарко Гожкович, 65.Марко Милич, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 30.Исломжон Абдуллаев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 29.Игорь Таран, 44.Исмоилжон Оҳунжонов, 97.Муслим Қурбонов.

Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян 49, Суҳроб Бердиев 69

Минбар

Барча блоглар