Суперлига. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган "Бунёдкор" "Андижон" устидан кичик камбек амалга оширди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган  "Бунёдкор" - "Андижон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув 2:1 ҳисобида "қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 2-дақиқадаёқ меҳмонлар футболчиси Армин Бошняк жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб тезкор гол урди. 21-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан узатилган тўпни Жасур Ҳакимов дарвозага тўғирлаб қўйди. Биринчи бўлим шу тариқа дуранг билан тугади.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида жаримадан узатилган тўпни Алексей Носко дарвозага аниқ йўллаб, "Бунёдкор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" ўз уйида кичик камбек амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
12/08/2023 21:58
Жонсизга ухшаб уйнагандан кура уйнама,анжан 000000