Суперлига. Чироқ ўчган, "отишма" бўлган ўйинда "Олимпик" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Беллашувнинг 8-дақиқасидаёқ меҳмонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бу имкониятни Жавоҳир Қаҳрамонов голга айлантириб ҳисобни очди. 23-дақиқада эса Темур Мамасидиқов ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, Милан Митрович дарвозасини ишғол қилди.

Орадан беш дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жасур Жалолиддинов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи тайм сўнгида стандартдан қайтган тўпни Зенан Займович дарвозага аниқ йўллаб, мувозанатни тиклади.

Беллашувнинг 76-дақиқасида "Жар" стадионида чироқлар ўчиб қолди. Шу сабаб иккинчи таймга нақд 15 дақиқа қўшиб берлди. 90+5 дақиқада Самандар Мавлонқулов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб гол уриб кетди. Бу ҳаммаси эмас эди. Копадзе шогирдлари қайта олди. Асадбек Жўрабоев ҳам гол уриб кетди.

Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!