Суперлига клублари академиялари мутахассислари учун Японияда семинар ўтказилди

 

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 5 март куни мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга жўнаб кетишганди.

Мазкур сафар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Токиода Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув давомида имзолаган меморандуми асосида ташки этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Сафардан кўзланган асосий мақсад юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзоларига  Япония U-19 терма жамоаси мураббийи Масанага Кагеяма семинар ўтказди. Семинар давомида япониялик мутахассис терма жамоага футболчиларни селекция қилиш, жамоа билан машғулотлар ўтказишнинг услублари ва асосий принципларини тушунтирди. Бундан ташқари, ҳамюртларимиз Жей-Лига учрашувларини томоша қилишлари ва Япония U-14, U-15 ва U-18 терма жамоалари машғулотларини кузатиб боришлари ҳам режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!