Суперлига:
Ads

"PEPSI Суперлига"нинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари учрашувидан олдин ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар Шерзод Ражабов ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди.

"Пахтакор" беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Меҳмонлар эса тўқ кўк рангли либосдан фойдаланадиган бўлишди.