Суперлига плей-офф баҳслари Олмалиқ ва Тошкентда бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мусобақа жадвалида охирги ўринни банд этиб, Суперлигани тарк этди. Энди Суперлиганинг 10- ва 11-ўринларини эгаллаган жамоалар Про лига клубларига қарши плей-офф баҳсларида майдонга тушишади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

“Истиқлол” эса Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувлар 3-4 декабрь кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига Олмалиқдаги “ОКМК” стадиони мезбонлик қилса, АГМК – “Истиқлол” ўйини Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.

ПЛЕЙ-ОФФ

3 декабрь, душанба, 14:00

Олмалиқ. “ОКМК” стадиони

“Сўғдиёна” – “Машъал”


4 декабрь, сешанба, 14:00

Тошкент. “Локомотив” стадиони

АГМК – “Истиқлол”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!