Суперлига.
Ads

Кун доирасидан ўрин олган сўнгги учрашув Жиззахда кечди. Унда маҳаллий “Сўғдиёна” жамоаси “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 22-дақиқада  Достон Тошматов ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса “қалдирғочлар” устози Вадим Абрамов таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва бу якунда ўз мевасини берди. Захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 63-дақиқада мувозанатни тиклашга эришди.

Ўйин сўнггида эса захирадан майдонга тушган Ойбек Нурматов жиззахликларга ғалаба келтирувчи голни киритди ва “Сўғдиёна” 3 очкога эга чиқди.

Сўғдиёна

  • Достон Тошматов 23'
  • Ойбек Нурматов 89'

Суперлига 1-тур

10/03/2019 18:00

2
:
1
Тугади

Бунёдкор

  • Санжар Қодирқулов 63'

Стадион: "Сўғдиёна" марказий стадиони, 7280 томошабин

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

45'
90'