Суперлигадаги дастлабки истеъфо?! (Фото)

Айни пайтда Суперлига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви ўтказилмоқда.

Беллашув қайдномисига эътибор берадиган бўлсак, меҳмонлар мураббийи сифатида Акмал ва Алишер Холиқовлар кўрсатилган. Шу пайтгача жамаони Ҳамиджон Актамов бошқариб келаётганди. Бугун эса мураббийлар штабида ўзгариш бўлганини кўришимиз мумкин.

photo_2020-03-14_15-17-24

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Қизилқум"да катта ўзгаришлар бўлиши, бу мураббийлар штабига ҳам таалуқли эканлиги айтилганди. Расмий маълумотни клуб матбуот хизматидан кутиб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)