Суперлиганинг энг яхши футболчиси
Ads

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Янги йил байрамидан кейин "Жар" стадионида машғулотлар бошлаб юборилган. Миллий терма жамоанинг Осиё Кубогидаги иштироки, олимпия терма жамоаси йиғини сабабли 7 нафар футболчи жамоа билан бирга бўлмайди.

Легионерлардан шартномаси якунланган Тиаго Безерра билан музокара олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард ўтган мавсум Суперлигада тўпурар бўлиш билан бирга, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Қолган футболчилар йиғинга қўшилиб улгуришган. Ўтган мавсумни бошқа клубларда ижарада ўтказган футболчилар ҳам "Пахтакор" машғулотларда қатнашишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Izzat Karimov
04/01/2019 18:02
Бизера Навбахор билан келишиб булган..

Минбар

Барча блоглар