Ads

Сўнгги икки мавсумни “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида ўтказган Илҳом Мўминжонов янги мавсумни Про-лига иштирокчиси – “Сурхон”да бошлайдиган бўлди. 

Унга кўра 39 ёшли мутахассис “Сурхон” билан шартнома имзолаган. Катта эҳтимол билан Мўминжоновга худди “Навбаҳор”да бўлгани каби Анвар Солиев ассистентлик қилади.

Маълумот учун, Илҳом Мўминжонов футболчилик фаолиятида “Трактор”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” каби клубларда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” жорий мавсум Про-лига “А” гуруҳида 4-ўринни якунлади. Бироқ, жамоа олдига сўнгги икки мавсумдан буён Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилиб келинмоқда.

Минбар

Барча блоглар