Тадич:

"Аякс" сардори Душан Тадич "Челси" билан (4:4) ўйинни бошқарган Жанлуки Роккининг қарорларини танқид қилиб ўтди.

"Барчаси яхши кетаётган эди, аммо кейин ўйинни кимдир бузиб юборди.

Қандай қилиб бир эпизодда иккита қизил карточка кўрсатиш мумкин. Хеч нарсани тушунмадим.

Жамоамдан фахрланаман. Аммо хар қандай ҳолатда ҳам биз жуда ғазабдамиз. Чунки бундай вазиятни бўлганлигини ҳам эслай олмайман," - дейди Тадич.