Таэквондочилар ишончни оқлади

 

2-7 июль кунлари Жанубий Кореяда Chuncheon Korea open – 2017 турнирида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан энг сара спортчилар ғолиблик учун куч синашди. Мусобақада иштирок этган катталар, кадетлар ва ўсмирларнинг натижалари кишини қувонтиради.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Нигора Турсунқулова (-67 кг), Диёр Собиров (-58) ва Умида Абдуллаева (-62) олтин медални қўлга киритган бўлса, Никита Рафалович (-74) ҳамда Темур Собиров (-58) бронза медали билан чегараланишди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Бобурхон Каримов (-55) олтин, Интизор Абдулалимова (-42) кумуш, Мадинабону Маннопова (-46), Жавоҳир Тошпулатов (-55) ва Дониёр Йўлдошев (-51) бронза медали учун шоҳсупага кўтарилдилар.

Кадетлар беллашувларида ўз омадини синовдан ўтказган вакилларимиз орасида Амирбек Тураев (-37), Азизбек Раҳмонбердиев (-45), Зафар Каримов (-37) олтин, Севинч Мусирова (-41) кумуш, Умида Ҳасанова (-41), Мумтозбегим Халилова (-37), Санжарбек Кобилжонов (-33), Зарнигор Ҳусниддинова (-33) бронза медали совриндорига айланишди.

Энг кичик ёшлилар ўртасида ғолиб номини аниқлаш учун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Абдумалик Абдумажидов (-27) биринчи, Нурлан Бахажаев (-36), Диёра Иномалиева (-29), Камолбек Ғуломжонов (-24) иккинчи, Зафар Сатторов (-27), Иззатбек Ғуломжонов (-22)лар учинчи ўриндан жой эгаллашди.

Шундай қилиб, умумжамоа ҳисобида 7 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз 9 июль куни Тошкент шаҳрига қайтиб келишади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!