Таэквондочиларимиз халқаро турнирда 11 медалга сазовор бўлди
Ads

Россиянинг Сочи шаҳрида таэквондо (WТF) бўйича «Black Sea cup – 2017» халқаро турнир ўтказилди.

Фахриддин Умаров ва Аҳрор Асроров шогирдлари мусобақада 8та олтин 2 та кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.

Мусобақада Мубина Маъмуржонова, Диёра Ғаффорхўжаева, Гуландон Омонуллаева, Станислав Хегай, Никита Ким, Норакбар Баҳромов, Миразиз Омонжонов ўз вазн ва ёш тоифаларида олтин медал билан тақдирланди.

Шунингдек, Станислав Хегай пумсе фристайл йўналишида яна бир бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мусобақанинг пумсе йўналишида Миразиз Омонжонов,Норакбар Баҳромов кумуш, Гуландон Омонуллаева эса бронза медальга сазовор бўлди.

Sports.uz

photo_2017-11-27_16-26-32

Минбар

Барча блоглар