Тальяфико учун курашга
Ads

"Аякс" клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико учун "Атлетико" ва "Арсенал" клублари ҳам кураш бошлашди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” ҳам, “канонирлар” ҳам мавсум якунланиги билан 26 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Тальяфикони жамоадан кетишга яқин турган Марселога муносиб ўринбосар сифатида қараётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Муълумот учун, Тальяфико жорий мавсум “Аякс” сафида жами 30та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.