Тампере-2017: Абдуллаев чорак финалда ва куннинг бошқа натижалари

Финландиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун доирасидан ўрин олган беллашувларда 3 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун кураш олиб бориши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Айни пайтга келиб мусобақанинг саралаш беллашулари ўз ниҳоясига етди ва куннинг биринчи ярмида гиламга кўтарилган ҳамюртларимиздан 2 нафари, 84 ва 120 килограмм вазн тоифаларида Жавраил Шапиев ва Ҳасанбой Раҳимовлар дастлабки баҳсдаёқ имкониятни бой бериб қўйган бўлса, 55 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Ғуломжон Абдуллаев саралаш босқчида Япония вакили Даики Аракини мағлуб этиб нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чорак финал олдидан ўтказилган беллашувда эса хитойлик Ванхао Зоуни 10-0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.  Энди ҳамюртимизга ярим финал учун ўтказиладиган баҳсда АҚШ вакили Дейтон Дуэйн Фикс рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!