Тампере-2017: Бугун қизлар баҳсига старт берилади
Ads

Бугун Финландиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларининг учунчи кунига старт берилади.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда аёллар кураши йўналишида 2 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун гиламга кўтарилади. Хусусан, 51 килограмм вазн тоифасида Нодира Собирова ўз иштирокини нимчорак финал босқичида Болор Эрдене Бат Оршихга қарши баҳс билан бошласа, 59 килограмм вазн тоифасида Набира Эсенбаева саралаш босқичида Италия вакиласи Морена Де Витага қарши гиламга кўтарилади.

Қайд этиш лозим,  ушбу беллашувлар ҳамюртларимиз учун ижобий натижа билан якунланадиган бўлса, кейинги босқичда Нодира Собирова ҳиндстонлик Нандини Бажиро Салохе ва австриялик Флорин Мария Шедлер жуфтлиги ғолиби билан олиб боради, ўз навбатида Набира Эсенбаева эса нимчорак финал йўлланмаси учун Белоруссия вакиласи Ханна Вахер ва швециялик Эмма Маргарет Шарлотт Йоханссон жуфтлиги ғолибаси тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади.