Тасанно, Моуриньо одамларга маҳсулот етказиб бериш хизматида ишлади (ФОТО)

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо коронавирусга қарши курашда иштирок этди.

Португалиялик мутахассис Age UKда кўнгилли бўлиб хизмат қилди (Age UK - кекса одамларга ёрдам беришга ихтисослашган хайрия).

Моуриньо Лондондаги маъмурий бўлинмада ишлаб, Энфилддаги одамларга маҳсулотларни етказиб берди.

Маълумот учун, Буюк Британияда COVID-19 инфекциясидан 5 741 нафар инсон зарар кўрди ва 282 киши вафот этди.

ruea4f69b5defruee2f3b517e4

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)