“Tashkent Challenger”. Истоминни мағлуб этган теннисчи бу турнирдан сўнг АТР рейтингида 65 поғона юқорилади
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек,”Таshkent Challenger” турнирида финалчилар номи маълум бўлди. Афсуски, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ярим финал баҳсида испаниялик Гилльермо Гарсия-Лопесга имкониятни бой бериб, финал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Теnnis.uz сайти эса испаниялик теннисчидан ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқди.

“Сўннги йилларда мен Денис билан 4 бор тўқнаш келдим ва уларда мағлуб бўлмадим. Ўйин боришини ўзгартира олганимдан ва жароҳатдан сўнг илк бор финалга чиқа олганимдан қониқиш ҳосил қилдим. Мен АТР рейтингида 170-ўринда бораётган эдим. Энди эса 105-ўринга кўтариламан. Умид қиламанки, йил сўнггига қадар энг кучли 100 теннисчи қаторига кира оламан” ,– деб айтиб ўтди Гарсия-Лопес.

Минбар

Барча блоглар