Ads

Россиялик теннисчи Маргарита Гаспарян 2019 йилги спорт мавсумига тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар берди.

Маргарита ўзининг Twitter'даги саҳифасида "Қани, йигитлар машғулотни бошлаймиз", – деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз Гаспарян бу йилги спорт мавсумини WTA рейтингининг 92-поғонасида якунлади. У бу йил фақатгина пойтахтимизда ўтан "Tashkent Open" турнирида бош совринни қўлга киритди.