Темурхўжа Абдуҳолиқов Тунисга йўл олди (Фото)
Ads

 

Хабарингиз бор, Қатарнинг “Ал Сайлия” клубида ҳамюртимиз Темурхўжа Абдуҳолиқов фаолият олиб боради.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Ал Сайлия” айни пайтда Тунисга йўл олган. У ерда Қатар клуби янги мавсумга тайёргарлик олиб боради.  

Темурхўжа Абдуҳолиқов жамоаси Туниснинг Табарка шаҳрида 6-29 август кунлари машғулот ўтказади.

“Локомотив” Санжар Шоаҳмедов билан шартнома тузди

Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда Санжар Шоаҳмедов ҳам ярим мавсум тўп тепди. Бир неча кун олдин эса ярим ҳимоячи яна "Локомотив" билан шартнома имзолади.