Теннис. Жўрабек Каримов кучли рақибни мағлуб этди
Ads

Бугун тенниснинг яккалик баҳсларида 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ўзбекистонлик Денис Истомин сараланган. У ҳам айни дақиқаларда чорак финалга чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

Минбар

Барча блоглар