Теннисчиларимиз Италияда олтин медални қўлга киритди (Фото)
Ads
Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон талабалари Универсиадасининг теннис бўйича баҳсларида терма жамоамиз аъзолари олтин медални қўлга киритди. 

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик беллашувларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов сўннги ҳал қилувчи финал ўйинида Жанубий Корея вакиллари Сеочанг Хонг ва Санхуи Шинни 7:5, 4:6, 10:5 ҳисобида таслим этди.

_JOK3879

_JOK3804

Шу тариқа Санжар ва Ҳумоюн терма жамоамизга Универсиаданинг олтин медалини келтирди. Бунгача делегациямиз ҳисобида 4 та бронза медали бор эди.