Теннисчиларимиз Покистондаги юришини бошлади
Ads
Покистоннинг Исломобод шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида “Фьючерс” турнири ўтказилмоқда.
 
Мусобақанинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида теннисчиларимизга Шониғмат Шофайзиев япониялик Сора Фукудага, Амаль Султонбеков эса покистонлик Аҳмад Чоудхарига қарши кортга чиқади.
 
Шунингдек, истеъдодли теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов ушбу босқичда россиялик Владимир Поляков билан рақобатлашмоқда.
 
Мазкур учрашувларнинг натижаси билан бир оздан сўнг сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб хабар топасиз.