Тенсин Нацукава: Конор Макгрегор билан жанг бўлади, фақат...

Япониялик кикбоксинг ва MMA жангчиси Тенсин Нацукава енгил ва ярим енгил вазндаги "UFC"нинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорнинг таклифини қабул қилди.

"Жаноб Макгрегор менинг исмимни эслаб қолганингиз учун рахмат. Сизда мен билан жанг қилиш истаги борлиги мен учун катта шараф. Яқин келажакда сиз билан 58 килограмм вазн тоифасида кикбоксинг қоидалари билан жанг ўтказишим мумкин", - деб ёзади Нацукава ўзининг Твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабр куни Флойд Мейвезер 20 ёшли Тенсин билан бокс қоидалари бўйича кўргазмали жангда иштирок этиб, уни оғир нокаутга учратган эди.