Тер Штеген "Барселона"да қайси футболчини кўришни хоҳлашини айтди

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген каталонияликлар сафида "Боруссия" Дортмунд форварди Марко Ройсни кўришни хоҳлашини айтди.

“Ройс шунчаки ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Мен уни “Барселона” учун энг зўр трансфер бўлган бўларди деб ҳисоблайман. Кўпчилик унинг ўрнида жамоасини ўзгартириб юборган бўларди, аммо у “Боруссия”да бахтли, чунки ушбу шаҳарда унинг оиласи яшайди. Марко топ жамоаларда ўйнаши мумкин эди, аммо у оиласи билан қолишини айтган. Бу буюк футболчидан ажойиб қарор эди”, - дейди германиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Ройс “Боруссия” Дортмунд сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Ройс ва тер Штеген ўз вақтида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сида бирга тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!