Тер Штеген Европанинг икки гранд клубига рад жавоби бергани маълум бўлди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга ўз вақтида "Ювентус" ва ПСЖдан қизиқишлар бўлган. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ҳар иккала гранд ҳам 26 ёшли немис посбони учун “кўк-анор ранглилар”га 75 млн евро таклиф қилган. Аммо, тер Штеген якунда “Барса”да қолишни маъқул кўрган.

Маълумот учун, Марк-Андре тер Штеген жорий мавсум “Барселона” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31та гол ўтказиб юборди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.