Тер Штеген яна узоқ вақт "Барселона"да қолиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби голкипери Марк-Андре тер Штеген жамоа раҳбарияти билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.

Sport.es нашрининг хабар беришича германиялик дарвозабон яқин кунлар ичида “кўк-анор ранглилар” билан узоқ йиллик шартномани имзолайди. Маълумотларга қараганда тер Штеген “Барселона” билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли дарвозабоннинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!