Тьерри Анри АПЛнинг энг зўр ҳужумчиси кимлигини айтди
Ads

"Арсенал" ва "Барселона" клублари собиқ форварди Тьерри Анри Англия премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши ҳужумчиси кимлигини айтди.

“Фирмино – АПЛнинг энг яхши ҳужумчиси. Мен энг яхши тўпурар ҳақида гапирмаяпман. Мен ҳужумчига ҳос бўлган барча ҳислатларни инобатга олган ҳолда айтяпман. Роберто бутун мавсум давомида ўз даражасидаги футболни кўрсата олди”, - дейди франциялик футбол юлдузи.

Маълумот учун, Фирмино жорий мавсум премьер-лигада жами 37та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.