Тьерри Анри
Ads

Айни дамда Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесга ассистентлик қилаётган франциялик машҳур футбол юлдузи Тьерри Анри Англияда иш бошлаши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли франциялик мутахассисга Бирмингемнинг “Астон Вилла” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу жамоа кеча Стив Брюсни бош мураббий лавозимидан озод этган эди.

Маълумот учун, “Астон Вилла” Чемпионшипнинг ўтган 12та туридан сўнг мусобақа жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.