Терри Анри билан "Астон Вилла"да фаолият олиб бориши мумкин

Аввалроқ ҳабар берганимиздек, Англия футболи афсонаси Жон Терри футболчилик фаолиятини якунлаганлиги ҳақида эълон қилди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Терри "Астон Вилла"да янги бош мураббий лавозимига давогарлик қилаётган Тьерри Анрининг ассистенти бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, икки мутахассис клуб раҳбарияти билан суҳбатдан ўтишган ва уларнинг олдида ягона мақсад "Вилла"ни премьер-лигага олиб чиқишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!