
Тезкор хабар! Афонин жароҳат олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Анжи” клуби ярим ҳимоячиси Вадим Афонин Россия Премьер-лигаси 2-турида “Амкар”га қарши ўйинда жароҳат олди.
Бу ҳақда Махачқала клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, ҳамюртимиз тиззасидан жароҳат олган.
Афонин 7-10 кундан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда.
Фикрлар