Тезкор хабар! Алишер Узоқов "Навбаҳор"да иш бошлади

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг тақдимот маросими ўтказилди.

Маросимда барча ОАВ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоцицияси президенти Хайрулла Бозаров жамоага янги бош мураббий Андрей Канчельскисни таништирди ва унга тўн кийдирилди.

Шунингдек, айни пайтда мухлисларга клубнинг янги пиар директори сифатида иш бошлаган таниқли актёр Алишер Узоқов таништирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!