Тезкор хабар: Голбан
Ads

Жорий мавсумнинг 2-даврасида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафига келиб қўшилган россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Қаршида қоладиган бўлди.

 

Аввалроқ, футболчига Москванинг "Динамо" клуби таклиф билан чиққан эди. Аммо футболчи "Насаф"нинг янги таклифини қабул қилишга қарор қилди.

 

Биздаги маълумотларга кўра, Голбан ва "Насаф" аллақачон оғзаки келишувга эришиб улгурган. Расман эса 20 декабрдан сўнг томонлар бир йиллик шартнома имзолашлари мумкин.

 

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши шарт.