Тезкор хабар! Ибрагимович МЮ билан хайрлашди
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома бекор қилинганлигини эълон қилди.

"Клубдаги барча унинг жамоа учун қўшган ҳиссаси учун унга ташаккур айтади ва унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилиб қолади", - дейилади МЮнинг расмий баёнотида.

Маълумот учун, Златан 2016 йил "қизил иблислар" сафига келган ва жамоа билан Англия кубоги, Англия Суперкубоги ва Европа лигасида ғолиб чиққан. Бу мавсум эса швециялик форвард АПЛда 5 та ўйин ўтказди холос.