Тезкор хабар! "Локомотив"га техник мағлубият ёзилди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан жой олган “Пахтакор” — “Локомотив” ўйинида меҳмонларга техник мағлубият ёзилди.

Учрашувга масъул этиб тайинланган ПФЛ комиссари Жаҳонгир Раҳматуллаевнинг билдиргисига кўра, “Локомотив” футболчилари ўйинда иштирок этишдан бош тортган.

Аввал айтилгани каби, футзал ва аёллар жамоаларидаги муаммо учун жамоа раҳбарияти жавобгардир. ПФЛ комиссияси ҳозирча техник мағлубият жазоси билан чекланади. Агар футзал клубида қандайдир муаммо бўлиб, у тез орада бартараф этилмаса, “Локомотив” масаласи қайта кўриб чиқилади.

Маълумот учун, футзал форматига кўра, “Локомотив” эртага “Пахтакор”га қарши такрорий ўйинда залга чиқиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!