Тезкор хабар! Ўзбекистонда янги мусобақа жорий этилади
Ads

Хабарингиз бор айни дамда пойтахтимизда Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, Профессионал футбол лигаси бош директори ёрдамчиси Диёр Имомхўжаев қуръа ташлаш маросимидан олдин сўзга чиқди ва асосий янгиликлардан бохабар қилди. Унинг сўзларига кўра Ўзбекистонда янги мавсумда Лига кубоги мусобақаси жорий этилади ва унда Суперлиганинг 14та жамоаси ва Про-Лига “А” гуруҳида лицензиялаш талабини муваффақиятли амалга оширган 2та жамоа иштирок этади. Мусобақада мукофот жорий этилади.

Янги мусобақани ташкил этиш ғояси эса Суперлигада ўйинлар сонини камайиб кетгани билан изоҳланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада 14та жамоа 2 давра ўйнайди.