Тезкор хабар! Роналду Германияда тиббий кўрикдан ўтган ва

"Ювентус" клубининг собиқ бош директори Лучано Можи “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Альянц Стэдиум"га кўчиб ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Юқори лавозимли инсонлар билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг шуни айтишим мумкинки, Криштиану Германияда тиббий кўрикдан ўтган ва “Юве” билан дастлабки келишуни имзолаган”, - дейди собиқ амалдор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туринда Роналдунинг ёзуви туширилган либослар сотувга чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.