Тиаго Безерра: Мен Туркияда ўзим учун ўйнаганман
Ads

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМКсини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" футболчиси Тиаго Безерра иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик ва дастлабки 25-30 дақиқа ичида учрашув тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Уйда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим. Бугун катта фарқ билан ютмадик, аммо зарур бўлган 3 очкони қўлга киритдик. ФИФА кунлари боис юзага келаётган танаффусда янада жиддийроқ ишлаб, келгуси учрашувларга ҳозирлик кўрамиз.

Туркияда мен кўпроқ индивидуаль ҳаракатларимни ишга солиб, ўзим учун ўйнаганман. Бу ерда эса асосан жамоа учун ўйнаётганим боис ҳали тўлиқ имкониятимни намойиш эта олмаяпман. Мен кўпроқ мураббий мендан талаб қилаётган ва у истаётган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Жамоавий кучли бўлган ҳолда совринларга эришиш мумкин", - деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.