Тиаго Силва Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида гол урган энг ёши улуғ футболчилар қаторига кирди

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва кеча гуруҳ босқичининг сўнгги турида Сербия (2:0) дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, 33 ёшли ПСЖ аъзоси Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатларида гол уришга эришган энг ёши катта футболчилар рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бу бора Силвадан фақатгина Бебето олдинда бормоқда. У 1998 йилги мундиалда 34 ёшида гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!