Тибо Куртуа: “Челси” билан нима сабабдан шартномани узайтира олмаслигимни кўрмаяпан
Ads

“Челси” дарвозабони Тибо Куртуа “Реал Мадрид”га кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз фикрини билдирди.

-  Албатта, бу савол мениям қизиқтиряпти, аммо мен “Челси” билан нима сабабдан шартномани узайтира олмаслигимни кўрмаяпан. Ўйлайманки, биз мавсум охиригача келишамиз.

Мен ўз оиламни ва болаларимни яхши кўраман, шу сабабдан ҳам мен келажакда Испанияга қайтиш арзийдими, деб кўп ўйлайман. Хали “аристократлар” билан неча йилга шартнома тузишни ўйлаб кўрганим йўқ.

Шуни таъкидлашим мумкинки, мен ушбу жамоада анчадан бери фаолият олиб бораман ва мен бундан бахтлийман, - дейди Куртуа VTM нашрига берган интервьюсида.