Тимеа Бачински: Ҳа, минг маротаба ҳа!

Швейцариялик теннисчи Тимеа Бачински тез орада турмушга чиқишини эълон қилди. Бунга асосий сабаб, севгилиси Андреас Блаттнер Тимеани қўлини сўраб, унга уланиш ниятида эканлигидир.

«Ҳа, минг маротаба ҳа! Мен жуда бахтлиман. Сен билан беш йилдан бери бирга эканлигимиз ва келгусида яна кўп йиллар бирга бўлишимизни ўйлаб, ғурурланмоқдаман. Андреас, сени севаман», деб ёзади Тимеа ўзининг твиттердаги шахси саҳифасида.

Тимеа Бачински жорий йилги спорт мавсумини WТА рейтингининг 39 поғонасида якунлади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!